Эҳтиёжманд оиларга ер ажратиб берилди

×

 2020-06-17 17:20:57    870

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимиз ташаббуси билан коронавирус пандемияси даврида жойлардаги ишлар натижадорлигига эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда томорқачиликни янада ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва даромадини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Риштон туманида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, тумандаги эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитлари, имкониятлари ва оила аъзоларининг бандлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш эҳтиёжманд оилалар фермер хўжаликларига бириктирилиб,  уларга 20 сотихдан ер майдони ажратилиб, такрорий экин экишга тайёр ҳолатга келтирилиб берилди. Ана шу оилалар ажратиб берилган ерларда деҳқончилик қилиб, сабзавот ва полиз экинларини парваришади. Ҳосил олингач, ўз истеъмолидан ортган маҳсулотларни бозорда сотиб, даромад олиш мумкин бўлади. Бу албатта, уларнинг турмуш фаровонлигини ошишига ёрдам беради.

Умуман, Риштонда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган бу каби ишлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб