Соғлиқни сақлаш вазирлиги:УЧТА ҲУДУДДАН 22 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2859 НАФАРГА ЕТДИ

 2020-06-01 18:54:22    663

PDF yuklash
Chop etish



Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари (50 ва 47 ёшли аёллар) Тошкент вилояти, 1 нафари эса (28 ёшли эркак) Сурхондарё вилоятдан.
❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафар эса Наманган вилоятидан.
❗️Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида жами соғайганлар 1120 нафарга етди.
❗️Самарқанд вилоятидан соғайганларниг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, 6 нафари эркак, 5 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшда, ёши кичиги 18 ёшда. 
❗️Андижон вилоятида тузалган бемор (22 ёшли аёл) Андижон шаҳридан бўлиб, эндиликда вилоятда соғайганлар сони 175 нафарга етди.
‼️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони  2859 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab