ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

×

 2020-05-08 19:26:21    843

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 март кунги ПФ-5977-сонли фармонига асосан, мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами - Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти белгиланган эди.

Бугун Риштон туманида истиқомат қилаётган Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмаджон Тожибоевга ушбу пул мукофоти шунингдек, ғалабанинг 75 йилигига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Россия Федерацияси Президентнинг махсус орденлари  тантанали равишда топширилди.

Маросимда Риштон туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, туман Мудофаа ишлари бўлими вакиллари, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари иштирок этишди.

Туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аҳмаджон ота Тожибоевга йўллаган байрам табригини ўқиб бергач, тантанали равишда орденлар топширилди.

Мукофотларни қабул қилиб олар экан Аҳмаджон ота бугунги доруломон кунларга шукрона келтириб, қўлини дуога очди. Суҳбат чоғида дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб берди. Ёшларга бугунги тинч-осойишта кунларга осонликча эришилмагани, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги юртимизда яратилган шароит ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда чуқур билим олиш, яхши касб эгаси бўлиш, шу орқали Ватанимиз тараққиёти учун ҳисса қўшиш ёш авлоднинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг доимий эътиборда эканлигини унутмаслигимиз лозим.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab