"Агробанк" ташаббус кўрсатди

 2020-04-26 07:36:22    847

PDF юклаш
Чоп этиш



Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев ташаббуси билан "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ташкил этилди. Шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда жамғармалар очилди. Туманимизда ўз ўрнига эга бўлган "Агробанк" акциядорлик тижорат банки Риштон тумани филиали барча ишчи-ходимлари ташаббус кўрсатиб, иш ҳақларидан 16 млн. 485 минг сӯм миқдорида “Саховат ва кӯмак” жамғармасининг ҳисоб рақамига биринчилардан бўлиб ўтказиб беришди.

Албатта, бундай эзгу амал ва ташаббусдан қанчадан-қанча эҳтиёжманд оилалар баҳраманд бўлади.

Риштон тумани ҳокимлиги, туманимиз фуқаролари номидан банк раҳбарияти ва ходимларига ушбу савобли иш учун миннатдорчилик билдиради.

Жамғарма орқали йиғилган маблағлар туманимиздаги эҳтиёжманд оилаларни карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар билан таъминлашга сарф этилиши белгиланган.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб