МИБ Риштон туман бўлими карантин вақтида уйда ўтирган кам таъминланган муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатмоқда!

 2020-04-23 06:20:27    782

PDF юклаш
Чоп этиш


МИБ Риштон туман бўлими карантин вақтида уйда ўтирган кам таъминланган муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатмоқда!
 Кўплаб мамлакатларда бўлгани каби коронавирус эпидемияси бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Эпидемия туфайли эълон қилинган карантинда  кўчага чиқмай мана шундай синовли кунларда уйида ўтирган кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга жиддий синов бўлди.  Бироқ, ҳалқимиз орасида саховатпеша кишилар кўплиги боис кам таъминланган ва муҳтож оилалар эътибордан четда қолаётгани йўқ.  Шундай хайрли тадбирлар Мажбурий ижро бюроси Риштон туман бўлими ходимлари томонидан ҳам амалга ошириб келинмоқда.  Хусусан, бўлим томонидан карантинли кунларда муҳтож оилаларга бевосита карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ташриф буюрилиб, бир нечта оилаларнинг электр энергияси, табиий газ ва маиший чиқинди бўйича ҳисобланган қарздорликлари ҳомийлик асосида тўлаб берилган бўлса яна бир нечта кам таъминланган қарздор жисмоний шахсларнинг маъмурий жарималари бўлим ходимлари ташаббуси билан саховатпеша тадбиркорлар томонидан хомийлик асосида тўлаб берилди.  Мисол учун Риштон тумани, Мискин маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган оила Йигиталиева Матлубахон хонадонининг электр энергиясидан бўлган қарздорлигига бўлим ходимлари томонидан хомийлик асосида пул ўтказилди. Яна шундай эҳтиёжманд оилалардан бўлган Риштон тумани, Навбаҳор МФЙ, Тинчлик кўчаси, 22-уйда яшовчи Ўлмасов Қобилжон ҳамда Фаровонлик МФЙ, С.Раҳимов кўчаси, 12-уйда яшовчи Ҳатимова Донахонлар хонадонининг электр энергиясидан бўлган 300.000 сўм қарздорлигига бўлим ташаббуси билан хомийлар томонидан пул ўтказилди.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб