МЕҲР-ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК!

 2020-04-23 06:19:43    872

PDF юклаш
Чоп этиш



Мамлакатимизда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли одамларнинг кўчага чиқмасдан уйда қолишлари учун барча имконият ва шароитлар яратилмоқда. Бугун бутун дунёга хавф солиб турган коронавирус касаллигининг жонажон юртимизда тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаяпти.Бугун биргаликда, ҳамжиҳатликда қилинган ҳар бир ҳаракатимиз эртанги фаровон ҳаётимизни таъминловчи муҳим омилдир.Биз маданиятимиз, юксак маънавиятимиз билан ўзимизни кўрсатадиган, ўзлигимизни намоён этадиган синовли давр келди. Барчамиз ҳамжиҳатликда катта кучмиз.Яхшилик ўзи нима? Бу бизнинг қалбимиздаги нур, атрофимиздаги дунё ва ҳаракатларга бўлган назаримиз ҳисобланади. Кам таъминланган ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш, аҳолини коронавирус инфекциясига қарши курашда бирламчи воситалар билан бепул таъминлаш бўйича қилинаётган хайрли ишлар халқимиз ҳамжиҳатлигини кўрсатмоқда.Азиз тумандошлар! Ватанимиз осойишталиги, халқимиз саломатлиги йўлида якдил бўлайлик ва бир-биримизни қадрлайлик!Уйда қолинг, ўзингизни, оилангизни асранг!
Муҳайёхон ДАДАЖОНОВА,Риштон туман Мактабгача таълим бўлими мудири.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб