Риштон туманида дезинфекциялаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда!

 2020-04-19 17:53:51    956

PDF юклаш
Чоп этиш




 

Карантин вақтида туман аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш, гигиеник-санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида Риштон туманидаги аҳоли массивлари,савдо дўконлари, ташкилотлар,транспорт воситаларини дезинфекция қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Бу борада туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, туман Ички ишлар бўлими, Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлими, туман Фавқулотда вазиятлар бўлими, Мудофаа бўлими мутахассислари ҳамкорликда иш олиб борилмоқдалар.

 

Маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар жойлари ва транспорт воситаларида зарур тушунтириш ишлари ўтказилиб, дезинфекция билан боғлиқ барча тадбирлар самарали ташкил этилиб, эрта тонгдан аҳолига зарур маҳсулотлар етказувчи кўчма дўконлар учун фаолият юритувчи автомобиллар йўналишга чиқишдан аввал белгиланган тартибда дезинфекция қилинмоқда.

 
 

Коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган эҳтиёткорлик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

https://t.me/RISHTON_24



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб