СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ – СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ ТАЙИНЛАНДИ

 2020-04-19 07:21:45    798

PDF юклаш
Чоп этиш



Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, санитария-эпидемиология хизмати тизимини бошқариш самарадорлигини янада ошириш масадида мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди.
Шунга асосан, мамлакатимиз Президентининг қарори билан Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шу вақтгача у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб