Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 8 апрель (инфографика)

 2020-04-08 06:08:48    833

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 8 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 8 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 25-куни.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган сўнгги маълумотга кўра, 7 апрель ҳолатига, мамлакатимизда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 520 нафарга етди: 30 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

Бир суткада 63 нафар янги бемор аниқланди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (388,7 минг), Испания (140,5 минг), Италия (135,6 минг), Франция (109 минг) ва Германия (107,4 минг).

8 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.414.710 нафарга етди, шундан 81.248 нафари вафот этган, 301.304 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 184 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — коронавирус жуда тез тарқамоқда.  



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб