Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 7 апрель (инфографика)

 2020-04-07 06:13:54    776

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 7 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 7 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 24-куни.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 457 нафарга етди: 30 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

5 апрелга солиштирганда, 115 нафар янги бемор аниқланди.

«Worldometers» маълумотларига кўра, коронавирус энг кўп тарқаган мамлакатлар — АҚШ (357,7 минг), Испания (135 минг), Италия (132,5 минг), Германия (101,8 минг) ва Франция (98 минг).

7 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1.335.570 нафарга етди, шундан 74.134 нафари вафот этган, 277.737 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 184 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — бу ҳам коронавируснинг қанчалик тез суръатларда ривожланаётганини кўрсатади.  



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 34 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб