Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 6 апрель (инфографика)

 2020-04-06 06:39:02    695

PDF юклаш
Чоп этиш


Коронавирус: Ўзбекистон, яқин хориж ва жаҳондаги вазият, 6 апрель (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 6 апрель — мамлакатимизда коронавирус инфекцияси аниқланганининг 23-куни. Сўнгги маълумотларга кўра,  Ўзбекистонда COVID-19ни юқтирганлар жами сони 342 нафарга етди: 30 нафар бемор соғайиб кетган, икки нафари вафот этган.

Бир суткада 76 нафар янги бемор аниқланди — бу бир кун олдинги (39 нафар)дан салкам икки ҳисса кўпдир.

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп қайд этилган мамлакатлар: АҚШ (331285), Испания (130759), Италия (128948), Германия (100009) ва Франция (89953, бир кун олдинги маълумот).

6 апрелнинг айни соатларига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар жами сони 1261445 нафарга етди, шундан 68477 нафари вафот этган, 260307 нафар бемор соғайиб кетган.

Дунёнинг 183 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.


Эслатма: айрим рақамлар сониясига янгиланиб турган глобал манбалардагидан фарқланиши мумкин — бу ҳам коронавируснинг қанчалик тез суръатларда ривожланаётганини кўрсатади.   



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб