Зарариқ МФЙда янги кутубхона ишга туширилди

×

 2024-03-19 16:23:21    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани Зарариқ МФЙда туман адлия бўлими ва 1-сонли касб-ҳунар коллежи ҳамкорлигида "Маҳалла зиё маскани" шиори остида  китоблар жамланмасини ўз ичига олган кутубхона ташкил қилинди. 
Кутубхона очилишида маҳалла нуронийлари, мактаб ўқувчи ёшлари, Адлия бўлими вакиллари ва 1-сон касб-ҳунар коллежи ходимлари иштирок этишди.
Очилиш маросимида маҳалла нуронийлари ва мехмонлар сўз олиб ёшларга китоб ўқиш моҳиятини, китоб илм ва зиёга чорлашини, бўш вақтларини китоб ўқиш билан ўтказиш лозимлигини таъкидлашди.
 Маҳалла раиси ўқувчи ёшларга кутубхона имкониятларидан бемалол фойдаланишлари мумкинлигини билдирди. 
Очилиш маросимидан сўнг ёшлар ўртасида шашка ва шахмат мусобақаси ўказилди ва ғолибларга китоблар ҳадя қилинди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб