МАҲАЛЛАДА КУТУБХОНА ОЧИЛДИ

×

 2023-05-16 08:16:07    179

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги йилларда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.Ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Айни пайтда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббусни ҳаётда татбиқ этиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилаётир. Бу борада Риштон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан, А. Навоий маҳалласида янги кутубхонанинг фаолият бошлагани сўзимизга исбот бўла олади.
Кутубхонани ташкил этишдан асосий мақсад – ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли салбий иллатлардан асраб, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, китобга бўлган муҳаббатини уйғотишдан иборат.
Дарҳақиқат, китоб илм манбаи, нуру зиё сарчашмасидир. Китоб одамни дунёқарашини ўзгатирибгина қолмасдан, балки уни янгича қараш, фикрлаш ва ишлашга, самарали фаолият юритишга чорлайди.
Китобхонликка катта аҳамият берилаётган жонажон Ўзбекистонимизда китобсеварлар, китобхонлар сафи яна кенгаяди ва ташкил этилаётган ҳар бир кутубхона ҳаммамизни юксак маънавият сари чорлайверади.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб