ШУКРОНАЛИК ВА МЕҲР-МУРУВВАТ БАЙРАМИ

×

 2023-03-29 06:31:39    205

PDF юклаш
Чоп этиш


Рамазон – нафақат ибодат, Аллоҳнинг ажру савобларига эришиш, балки хайру саховат, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини мустаҳкамловчи муборак ойдир.
Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойи кунларида юртимиз маҳаллаларида кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар, нуронийлар учун ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Бу каби хайр-саховат тадбирлари Риштон тумани маҳаллаларида ҳам ташкил этилмоқда.
Ана шундай саховат тадбирларидан бири  2-сектор ҳудудидаги Гулистон МФЙда ўтказилиб, унда  Гулистон Зоҳидон, Мевазор, Ёшлик, Амиробод ва Полвонобод МФЙларда яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар учун бўлиб ўтди. Дастурхон атрофида йиғилганлар юртимизга тинчлик, қут-барака, халқимизга аҳиллик тилаб дуолар қилдилар.
Ифторлик тадбирида туман прокурори Р. Мадалиев ҳамда сектор раҳбарлари қатнашдилар.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб