Ички йўлларда шағаллаштириш ишлари давом этмоқда

×

 2023-03-09 06:23:49    543

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида мавжуд 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Айниқса кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган йўлларни тошлаш, равон, текис йўлларга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳокимлик мутасаддилари ҳар бир кўчанинг аҳамиятидан келиб чиқиб, унинг ҳолатини ўрганиб чиқишмоқда.
Ўрганиш натижаларида тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, туман йўлсозлари, ҳомий пудратчи корхоналар кўмагида тошлаш, шағаллаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига мувофиқ Гумбаз МФЙдаги ички йўлларида шағалаштириш ишлари давом этмоқда. 
Бу каби ишлар туманнинг олис ва чекка ҳудудларидаги маҳалла, кўча ва йўлларга ҳам кириб борди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб