ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТАБРИГИ
2023-01-02 06:52:38 248
Ҳурматли юртдошлар
Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2022 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2023 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём - кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига етаётган 2022 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" туманимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.Айниқса, бугун бор куч ва имкониятларимиз юртимиз тараққиётига сафарбар этилган бир пайтда, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги - халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими, тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш жабҳаларида яққол намоён бўлмоқда.Шуни мамнуният билан алоҳида таъкид- лаш лозимки, улкан ютуқларга бой бўлган йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.Халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб бормоқда. Туманда жорий йилда кўплаб ижтимоий соҳа объектларининг қад ростлаши, саноатнинг жадал суръатлар билан кириб келаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятининг янада авж олаётганлиги бунинг ёрқин мисолидир. Янги йилда ҳам улкан эзгу ишларни биргаликда давом эттирамиз. Кўзда тутилган ушбу ишларнинг барча-барчаси, ҳеч шубҳасиз, ўзининг мантиқий якунига етказилади, кўзланган мақсадга эришилади.
Азиз дўстлар!
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги - 2023 йил билан чин юракдан самимий табриклайман. Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!«Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» барчамизга омадли келсин!Янги йилингиз муборак бўлсин!
Суфҳонжон СОЛИЕВ,
Риштон тумани ҳокими.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси