Риштоннинг янги Маънавият ва маърифат маскани

×

 2022-12-03 09:31:49    297

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида маънавият масканлари сони яна биттага кўпайди. Риштон туманида Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 март куни қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзининг кулолчилиги билан машҳур бўлган Риштон туманида ҳам китобхонлик, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини яхшилаш кабилар доимий эътиборда. Янги масканнинг ташкил этилиши эса тарғибот таъсирчанлигини янада кучайтириш ва аҳоли ўртасида турли тадбирларни ташкил этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Бу ерда тадбирлар зали, кутубхона, музей, тарғиботчилар, ёш ҳунармандлар хонаси бор.

Масканнинг очилишида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, Риштон тумани ҳокими ўринбосари Зарифжон Умаровлар сўзга чиқиб, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оила ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш каби ишлар хусусида сўз юритди. Маънавият ва маърифат маскани ана шу езгу мақсадларга хизмат қилиши қайд этилди.

Рамзий лента қирқилиб, иштирокчилар яратилган шароитлар билан танишди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари барчага манзур бўлди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб