ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-28 14:53:37    284

PDF юклаш
Чоп этиш


  Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. 
Семинарда  вилоят Бандлик бош бошқармаси ташкилий ва кадрлар бўйича инспектори М.Мусажонов  Меҳнат кодексидаги янги ўзгаришлар бўйича тушунчалар бериб ўтди.
      Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:•меҳнат ҳуқуқлари тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;•меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;•меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;•меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши ва меҳнат мажбуриятлари бажарилиши кафолатлангани;•ходим ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.
Меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.
     Семинарда ушбу ҳужжатнинг мазкур соҳадаги қатор муаммоларни ҳал қилишда, ишлаган ишига, иш берувчи эса киритган сармоясига муносиб тарзда эътибор ва рағбатга эга бўлишида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини қайд этилди.
Якунда иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари билдирилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб