Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилмоқда
×
2022-11-22 13:57:02 330
Риштон туманида қишки мавсумга тайёргарлик ишлари ва бошқа долзарб масалаларига бағишланган йиғилишда мактабларни куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёрлаш чораларини кўриш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Тумандаги таълим масканларида мазкур йўналишда аниқ тадбирлар белгиланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда таълим муассасаларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлашга муҳим эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бинолар, муҳандислик-коммуникация тизимлари, иситиш тармоқларини таъмирлаш ва янгилаш ишларига катта эътибор қаратилди. Мавсумга тайёргарлик учун маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратилиб, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотларида янги тежамкор қозонлар ўрнатилди. Бир қанча қозон ва қозонхоналарни жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Тайёргарлик ишларининг ўз вақтида бажарилиши ва сифатини назорат қилиш мақсадида масъул вакиллар, ҳудудий назоратчилар бириктирилди. Куз-қиш мавсумида таълим муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун етарлича кўмир ва брикет захираси яратилди. Иситиш ва сув тармоқлари, биноларнинг том қисми жорий таъмирланди. Мухтасар айтганда, таълим муассасаларида куз-қиш мавсуми олдидан олиб борилаётган кенг кўламли юмушлар ёш авлоднинг замон талаблари асосида билим олиши, ҳунар ўрганиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишига қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир ифодасидир. Айни дамда сектор раҳбарлари ва маъсул раҳбарлар ҳамкорлигида таълим масканларидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганишлар жараёнида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма, топшириқлар берилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси