ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ УЧУН
2022-09-30 05:39:28 321
⚡️Риштони тумани “Оқтомир” маҳалла фуқаролар йиғинидаги қишлоқ врачлик пунктида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилиб, унда 2-сектор ҳудудидаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 230 нафардан зиёд фуқаролар иштироки таъминланди.
????Унда кардиолог, окулист, невропатолог, хирург, УЗИ шифокори, аёллар ва болалар шифокори каби турли йўналишдаги тиббиёт мутахассислари жалб этилди. Тиббий кўрикда вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова ҳамда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаевалар иштирок этишиб, жараён билан яқиндан танишди.
✒️ - Кўрик жараёнида ҳудуд аҳолиси ўртасида, жумладан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизлар ва фарзандларимизга соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, касалликларни бошланиш даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўриш, эрта туғруқ ва болалар ўлимини олдини олиш каби қатор масалаларни ҳал этишга қаратилган. Бу борада туман 2-сектор раҳбари ва туман тиббиёт бўлими мутасаддиларига миннатдорчилик билдирамиз,-дейди вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси