Фидойилик ва юксак азму шижоат намунаси
2022-09-21 13:12:07 350
Қўли қадоқ деҳқон учун эрта баҳорда экин ери тобига етганида барака уруғини қадаб, кунни тунга улаб, даласидан нари кетмай ниҳолини парваришлаб, баракали ҳосил етиштириши бир томону, айни ҳосили пишиб-етилиб, тайёр бўлганида уни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш алоҳида саъй-ҳаракат ва ҳамжиҳатликни тақозо этади.
Шу йилки ёғингарчилик, хуллас, табиат инжиқликларига қарамай миришкор деҳқонларимиз бўш келишмади. Шу кеча-кундузда пахтакор-миришкорлар учун ҳам навбатдаги синов — “ғалвирни сувдан кўтарадиган” палла – “оқ олтин” йиғим-терими давом этмоқда.
"Бугун барча ҳудудда ҳамжиҳатлик ва катта куч-ғайрат билан бошланган йиғим-терим мавсумида дала меҳнаткашларига етарли шарт-шароит яратиш, улар хизматини муносиб рағбатлантириш, терим пулларини вақтида берилишини таъминлаш, қолаверса, уларнинг кунлик иссиқ овқати ва бошқа заруратларига дала бошида эътибор кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга, юқори меҳнат унумдорлигининг кафолати бўлиб хизмат қилади", – дейди туман ҳокими.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси