Расмий муносабат

×

 2022-09-20 15:35:04    372

PDF юклаш
Чоп этиш


Кun.uz сайтида “Қўл учида қилинган иш. Риштонда бошланган таъмирлаш чала ташлаб кетилди номли мақола эълон қилиниб, унда Фарғона вилояти Риштон тумани Зоҳидон қишлоғига 2021 йил январ ойидан бошлаб 15 кмлик масофада “канализация” тортиш ишлари бошланган. Қурилиш ташкилотининг масъулиятсизлиги сабаб асфальт сатҳидан оқова сув тармоғининг “колодец”и юқорида жойлаштириб кетилиши ортидан кўнгилсиз воқеалар содир бўлмоқда. Автомобил баллонларининг ёрилиш оддий ҳолга айланган деб иддоа қилинган.  Маълум бўлишича, туманнинг Авазбой, Зоҳидон, Амиробод қишлоқларига канализация тортиш ишлари “Фарғона меъмор қурилиш” МЧЖ томонидан олиб борилаётган экан. Қурилиш ташкилоти бош муҳандиси Мўминжон Мирзакаримов ваъда қилишича, тез фурсат ичида ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдираётган муаммо бартараф қилинади. Автомобил баллони ёрилган ҳайдовчиларга эса зарар тўлиқ қоплаб берилади. “Риштон туманининг марказий кўчаларига оқова сув тармоғи тортиш ҳамда тозалов иншоотини қуриш учун тендерда қатнашиб ғолиб бўлганмиз. 2021 йилда 15 км тармоқ тортиш учун қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Ҳозирги кунда туманнинг Амиробод қишлоғида тозалов иншооти қурилиши Туркия компанияси билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Йил якунига қадар объект тўлиқ фойдаланишга топширилади. Тармоқ тортиш ишларида айрим кўчаларда аниқланган камчиликлар, нуқсонлар бугунги кундан бартараф қилиниши бошланди.Мавжуд бўлган барча камчиликларни 10 кун ичида бартараф қилишга ваъда берамиз. Ҳайдовчиларнинг ёрилган баллони учун келтирилган зарарни тўлиқ қоплаб берамиз”, – дейди “Фарғона меъмор қурилиш” МЧЖ бош муҳандиси Мўминжон Мирзакаримов.Айни дамда қатнов йўлидан анча баландда ўрнатиб кетилган колодецларни пастга тушириш, йўлнинг чўкиб қолган қисмини қайта асфальтлаш ишлари бошлаб юборилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб