Пахта мавсуми қизғин бормоқда
2022-09-19 15:18:45 367
Туманимиз далаларида бободеҳқонларимизнинг эрта баҳордан қилинган самарали меҳнатлари туфайли мўл ҳосил яратилганлигини кўриб кўнглингиз яйрайди. Бугун далалар оппоқ либосга буркангандай.
Бугунги кунда теримчиларга қулай шароитлар яратиш, кунлик терим суръатини ошириб бориш, пахта ташиш учун трактор ва прицеплар, тарози доим тахт ҳолат бўлишини таъминлаш ва энг муҳими меҳнатга ўз вақтида ҳақ тўлаш, илғор теримчиларни мунтазам рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мақсад битта қишлоқ хўжалик ходимларининг залворли меҳнати эвазига етиштирилган пахтани айни кунларда жадаллик билан териб олиш, "Оқ олтин" хирмонини барпо этиш, халқимиз турмушининг фаровонлигига эришишдир.
Бугун туман кенгаши депутати М. Мамажонов, "Тошоғолик" МФЙ раиси А. Азизов, хотин-кизлар фаоли Г. Ортиқова ва маҳалла фаоллари З. Убайдуллаева, Н. Бадалбоевлар "Қош Салимбек" фермер хўжалигидаги пахтакорлардан хабар олишиб, пахта йиғим теримида фаол катнашаётган ва илғор теримчиларга миннатдорчилик тариқасида совғалар беришди.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси