“Моҳир ошпаз” кўрик-танлови ўтказилди

×

 2022-09-13 14:24:44    265

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини бажариш, мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган мактабгача таълим ташкилоти ошпазлари орасидан илғор, ижодкор, ташаббускор, фидоийларни аниқлаш ва уларнииг ижодий фаоллигини ошириш, иш фаолиягини самарали ташкил этаётган мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарнинг тажрибаларини оммалаштириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида тумандаги 25-сонли мактабгача таълим ташкилотида тизимда фаолият олиб бораётган ошпазлар ўртасида “Моҳир ошпаз” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловда 63 нафар ошпаз иштирок этди. Ошпазлар томонидан тайёрланган таомлар Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси мутахассиси М.Маматқулов, бўлим мутахассислари томонидан баҳоланди. Танлов натижасига кўра, 13-ДМТТ ошпази 1-ўринни, 30-ДМТТ ошпази 2-ўринни, 25-ДМТТ ошпази 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб