МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-09-09 15:40:27    274

PDF юклаш
Чоп этиш


 ✅ Хабарингиз бор, бугунги кунда ҳар бир маҳалла кундан-кун обод бўлиб, аҳолининг яшаш шароити кун сайин фаровонлашиб бормоқда. Бу албатта муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатидир.
✍️ Шу билан бир қаторда маҳалла фуқароларига ҳамда ёшларига тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб, амалий ёрдам бериб келаётган маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори ва ёшлар етакчисининг ўрни беқиёс. Қайси маҳаллада маҳалла фаоллари бирлашиб, маҳалла ривожи учун туну кун хизмат қилаётган бўлса, ўша маҳалла ривожланмоқда.
✅ Кундан-кун ривож топаётган маҳаллалардан бири Риштон тумандаги "Дашт Тегиромон" маҳалласидир. Ҳар куни эрта тонгда маҳалла бешлиги биргаликда бир ёқадан бош чиқариб маҳалла идорасига йиғилиб, бугун амалга ошириладиган ишлар режасини тузиб оладилар. 
✍️ Шундан сўнг маҳалла идорасига келган фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб уларга ўз маслаҳатларини беришади. Шу билан биргаликда маҳаллада хонадонма-хонадон юриб маҳалладаги кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг хонадонларига бориб уларнинг ҳолидан хабар олишиб уларга маслаҳат ва таклифларини бериб келишмоқда. Бундан ташқари, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизлар сонини камайтиришга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
???? Таъкидлаш жоизки: маҳалладаги ҳар бир хонадон маҳалла фаолларининг эътиборида бўлиши лозим.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб