“Риштон томорқа хизмати” МЧЖнинг очилиш маросими ўтказилди

×

 2022-09-06 06:06:33    304

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Бугун томорқаси бор инсон учун ўз ери-хазинаси, мазкур хазинанинг калити эса-меҳнат эканлиги хеч кимга сир эмас. Чўп суқсак ҳам униб чиқадиган унумдор ерларимиз, меҳнатсевар халқимиз бор.
✍️Томорқа – ҳар бир оиланинг бамисоли хазина манбаи. Туманимизда  кафтдек ердан омилкорлик билан фойдаланиб, мўмайгина даромад олаётган оилалар кўплаб топилади.
 ✅ Эзгу ниятлар билан экинларга бор меҳрини берган бу инсонларнинг асосий мақсади – яхшигина даромад олиб, рўзғорини тўкин, турмушини обод қилиш ҳамда элимиз дастурхонини турли ноз-неъматлар билан тўлдиришга қаратилган.
✍️ Бу борада Риштон туманида ташкил этилган “Риштон томорқа хизмати” МЧЖнинг хизматлари беқиёс бўлмоқда. «Томорқа хизмати» ер участкаларида серҳосил ва юқори даромад берадиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, сифатли, серҳосил, кафолатланган уруғ ҳамда кўчатлар етказиб, ерга ишлов бериш, минерал ўғит билан таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Бу хизматлар томорқачилар билан тузиладиган фьючерс шартномаси асосида амалга оширилмоқда.
✅ Энг улуғ, энг азиз байрам муносабати билан Бирлашган МФЙ ҳудудидаги “Риштон томорқа хизмати” МЧЖнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва 15 та туманлардан келган томорка хизмат рахбарлари хамда фермер кенгаши рахбарлари қатнашишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб