ЖУРНАЛИСТЛАР РИШТОНДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШДИ

×

 2022-08-26 11:30:22    327

PDF юклаш
Чоп этиш


Пресс-тур

Бугун 2022 йил 26 август куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда Риштон тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Азиз Мустафоқулов, туманда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

Пресс тур қатнашчилари дастлаб Риштон тумани М.Топволдиев маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Рус Ўзбектекс” МЧЖ хорижий корхонаси қошида ташкил этилаётган туқимачилик фабрикасининг қурилиш жараёнлари билан ҳам танишишди. 1100 ишчи ўринга мўлжалланган ушбу фабрикада момиқ сочиқ, чойшаб, ип калава ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳа қиммати 37,5 млн АҚШ долларга тенг бўлган корхона қурилиши 2021-2022 йилларга мўлжалланган. Фабрика Хитой технологиялари билан жиҳозланади. Айни дамда ушбу мажмуада сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шундан кейин пресс тур иштирокчилари туманда тадбиркор Исломжон Орифжонов томонидан қурилаётган “Чинор плюс 2020” туристик мажмуаси билан танишишди. Риштон тумани Оқер МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мажмуанинг лойиҳа қиймати 37 млрд. сўмни ташкил этади. Мажмуада меҳмонхона, сауна, ёзги ва қишки бассейн, ошхона, мажлислар зали жойлашган бўлиб, Риштон туристик салоҳиятининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.

Пресс тур иштирокчилари шунингдек, М. Топволдиев МФЙ ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли уйлардан иборат бўлган “Нурафшон” мавзесида бўлишди. “Нурафшон” мавзесида эса 9 та кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 5 таси фойдаланишга топширилишга тайёр. 4 та бинода қурилиш ишлари давом этмоқда.

 

* * *

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Бугун Риштон тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Азиз Мустафоқулов иштирокида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорлик ривожлантириш борасида амалга оширилаган ишларга бағишлаган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани очиқ мулоқот тарзда ташкил этилиб, унда иштирок этган журналистлар ўзлари қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 369 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб