РИШТОН ТОМОРҚАЧИЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
2022-08-12 21:19:52 369
Риштон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ўрганишлар олиб борилди.Ишчи гуруҳи томонидан “Қайрағоч” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар томорқаларидан қандай фойдаланаётгани ўрганилди. Маълумки, ушбу маҳаллада миришкор деҳқонлар кўп. Ана шундайлардан бири томорқачи Адҳамжон Маҳкамов бўлиб, унинг хонадонида 4 сотих томорқаси мажуд. Адҳамжон томорқасидаги токларни остидан ҳам унумли фойдаланган ҳолда бодринг, помидор, сўритокларда эса қовун, тарвуз ҳамда ошқовоқ етиштирмоқда. Қайрағочлик деҳқоннинг ердан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топаётгани барчани лол қолдирди. Бугун шунингдек, Республика ишчи гуруҳи вакили Санжар Умирзақов ҳамда вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари Сардор Мўминов, Риштон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Исомиддин Ўринбоевар туманда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖ раҳбарлари иштирокида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича учрашув ўтказишиб, бу борада қилинаётган ишларни муҳокама қилишди. Туманда фаолият юритаётган “Риштон таморқа хизмати” МЧЖ томонидан ташкил этилган иссиқхонада айни дамда лимон ҳамда мандарин етиштирилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси