Жиноятчиликка қарши курашиш йўлидаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди

×

 2022-08-12 09:14:44    351

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, масалаларга алоқадор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда асосан, жорий йилнинг ўтган давр давомида туманда умумий жиноятчилик ҳолати, динамикаси, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар масалалари муҳокама қилинди. 
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи ва мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.  
Ҳисобот даврида туманда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, ушбу хавфли иллатларни келтириб чиқарган сабаблари ҳудудлар ва маҳаллалар кесимида батафсил таҳлил қилинди.
Жиноятчиликни жиловлаш юзасидан белгиланган муҳим вазифаларни тегишли масъул ташкилотларнинг мустаҳкам ҳамкорлигида оғишмай адо этиш юзасидан қўшимча зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб