ИҚТИДОРЛИ ВА БИЛИМЛИ ДОСТОНБЕК ЙЎҚЛАНДИ

×

 2022-08-04 14:22:47    340

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, Риштонда туғилиб ўсган, ФарДУнинг инглиз тили факультетини тамомлаган Достонбек Сиддиқов Вьетнам давлатида ташкил этилган “Йил ўқитувчиси” танловида иштирок этиб, ғолиб сифатида бош совринни қўлга киритган эди. 

 Бугун туман ҳокими С.Солиев бошчилигида барча сектор раҳбарлари томонидан ўзининг билими ва иқтидори билан дунёни лол қолдириб, ёзги таътилда она юртига келган Достонбекни, унинг бувиси Ҳамидахон ая Тўхтасинова йўқланди. 

Мулоқот даврида Достонбек Вьетнам ва Ўзбекистонда ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар, ўртадаги тафовутлар, айниқса юртбошимиз томонидан билимли ёшлар ҳамиша қўллаб-қувватланаётгани ҳеч бир мамлакатда йўқлиги ҳақида тўлқинланиб гапириб берди. 

 Ўз ўрнида туман ҳокими қаҳрамонимиздек иқтидорли, билимли, Риштон номини дунёга танитадиган ёшлар сафи янада кенгайиши учун бундан кейин ҳам барча имконият ва шароитлар яратиб берилишини таъкидлади. Ҳамида ая Тўхтасинова юртимизга тинчлик-омонлик, юртбошимизга соғлик-омоник ҳамда билимли ёшлар кўпайишини тилаб дуо қилди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 334 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб