Ўзини-ўзи банд қилмоқчи бўлган хотин-қизлар қўллаб-қувватланмоқда
2022-07-01 14:17:47 362
Риштон туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаларини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами арафасида “Аёллар дафтари”нинг биринчи тоифасидаги ишсиз бўлган хотин-қизларнинг 40 нафарига субсидия маблағлари ҳисобидан замонавий тикув тикув машиналари топширилди. Бу орқали 40 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Туманимизда яшовчи бичиш-тикишнинг ҳадисини олган, аммо шу кунгача рўзғоридан орттириб тикув машинасини харид қила олмаётган хотин-қизлар учун бу ҳақиқий совға бўлди. Тантанли маросимда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Бекмирзаева, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи ўринбосари Т. Абдураҳмонов ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди. Туманда ўзини-ўзи банд қилиш ниятида бўлган хотин-қизлар туман ҳокимлиги томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси