НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-06-23 17:15:47    348

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги 40-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман секторлари раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Сеесия аввалида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси талабига асосан  6 - “А.Жомий” сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати  Асроржон  Ҳикматов   сессиямиз котиблигига сайланди. Кун тартибида қуйидаги масала -  Риштон туман ҳокимининг бирини ўринбосари, қишлоқ ва маҳаллаларда мавжуд ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолатини баҳолашдан ўтказиш бўйича туман ишчи гуруҳ раҳбари А.Мустафақуловнинг туманда амалга оширилган ишлар юзасидан Ахбороти тинглади.Унга кўра, туманимиздаги тўртта – “Қалайнав”, “Гулистон”, “Булоқбоши” ва “Чек Жалаер” маҳаллалари оғир ҳудуд сифатида танлаб олингани маълум қилинди. Сессия якунида кўрилган масала юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарор қабул қилинди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб