МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-06-23 11:57:00    375

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоев, Риштон тумани ҳокими ўринбосари Н.Орипов, туман «Халқпарвар» комиссияси раиси, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Б.Эрматовлар Дашт Тегирмон МФЙ раиси А.Мўминов иштирокида  Дашт Тегирмон МФЙ Мустақиллик кўчасида яшовчи фуқаролар Қозоқбоева Соҳиба ва Омонова Раъноларнинг 17 май куни туман Халқ қабулхонасига ва тумандаги «Халқпарвар» комиссиясига қилган мурожаати бўйича муаллифнинг яшаш хонадонига борган холда 22.06.2022 куни ўрганиш ўтказилди.Ўрганиш давомида фуқаро Р.Омонованинг  2008 йилда туғилган фарзанди  Жўраев Диёрбек Нормамат ўғли болаликдан ногирон эканлиги суяк емирилиш касаллиги билан оғриши фарзандини 2 маротаба операция қилинганлиги асосий операция учун маблағ сўраганлиги аниқланди. Муаллифнинг турмуш ўртоғи бугунги кунда ишламаётганлигини, оилавий шароитини ҳисобга олиб туман «Халқпарвар» комиссияси томонидан маблағ ажратилиши масаласида навбатдаги  Халқ депутатлари туман кенгашига муҳокамага қўйилиши  белгилаб олинди.Шунингдек,  фуқаро С.Юсупованинг турмуш ўртоғи вафот этганлиги, 2 нафар фарзанди борлиги, шундан бир нафари вояга етмаганлиги, "Аёллар дафтари"га рўйхатига олинганлиги ҳамда фарзандини уйланиши учун хонадонидаги бўш турган жойга уй қуришга ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги аниқланди. Фуқаронинг уй қуриши учун ишчи гуруҳ томонидан уйнинг пойдевор қисмини кўтариш учун усталар ажратилиши (фуқаро  пойдевор кўтариш учун шағол ва цемент олиб қўйганлиги сабабли) га келишиб олинди. Кейинчалик пойдевор қисми битказилгандан сўнг туман ҳокими ўринбосари томонидан уйини битказиш учун хом ғишт ва усталар билан таъминланиши белгиланиб, юқоридаги мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб