Сайёр қабул ва тарғибот учрашуви бўлиб ўтди

×

 2022-06-20 15:44:05    372

PDF юклаш
Чоп этиш


Аҳоли мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш, муаммоларни манзилли ҳал қилиш мақсадида Риштон  тумани ҳокими, 1-Сектор раҳбари Суфҳонжон Солиевнинг сайёр қабули “Тўраобод” ва "Қуйи Авазбой" маҳаллаларида бўлиб ўтди.Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокимининг ўринбосарлари, алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.Аҳоли томонидан қилинган мурожаатларнинг ҳар бири тегишлилиги бўйича шу жойнинг ўзида масъуллар иштирокида ўрганиб чиқилди. Айрим мурожаатларга шу ернинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, айримларига масъуллар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси бўйича муддатлар белгилаб берилди.Шунингдек, учрашув давомида бугунги кунда юртимизда бўлаётган муҳим ўзгаришлар тўғрисида ҳам сўз юритилиб, аҳолига бош қомусимиз Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича олиб борилаётган жараёнлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Фуқароларга ўз келажаклари учун бефарқ бўлмаган ҳолда юртимизда бўлаётган сиёсий жараёнларни диққат билан кузатиб, Конституцияга киритиладиган ўзгаришларга барча ўз таклифларини бериши мумкинлиги маълум қилиниб, таклиф бериш тартиблари бўйича ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб