ЖУРНАЛИСТЛАР ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШИШДИ

×

 2022-06-17 14:31:20    300

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 2022 йил 17 июнь  куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Пресс тур қатнашчилари Риштон тумани "Бўстон" ва "Носгар" маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар етакчиси сифатида фаолият юритаётган Бахтиёр Давронов ва Уйғун Абдуҳамидовлар томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишишди.

  Сўнгги пайтларда маҳалалларда ёшлар етакчилари томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, улар томонидан маҳалладаги ёшлар ўртасида "Беш ташаббус" доирасидаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари "Бўстон" маҳалласида "Беш ташаббус" доирасидаги мусобақалар ўтказилаётганига гувоҳ бўлдилар. Айтганча, "Бўстон" МФЙ ёшлар етакчиси Бахтиёр Давронов бошчилигида яқинда якунига етган футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақасида туман ғолиби бўлиб, вилоят босқичига йўлланма олишди.

"Носгар" МФЙ ёшлар етакчиси Уйғун Абдуҳамидов ҳам ўзи фаолият юритаётган маҳаллада ёшлар муаммолари билан ишлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун енг шимариб ишга киришди. Хусусан, Носгар МФЙдаги ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олипиадаси” доирасида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, енгил атлетика, шашка, шахмат, мушоира танлови, Ёш китобхон оила танлови,  “Ёшлар овози” танлови юқори савияда ўтказилди.  Носгар МФЙда Ёшлар дафтарига киритилган 6 нафар ёшлар  ижтимоий қуллаб-қувватланди.

 Пресс-тур иштирокчилари “Носгар” маҳалласида жойлашган “Эргаш ота Сангинов” номидаги халқ кутубхонасида ҳам бўлишди. Ўз ҳисобидан маҳалла аҳли учун кутубхона ташкил этган инсон Ҳусанбой ота Эргашев пресс тур иштирокчиларига туман тарихи ҳақида сўзлаб берди.

Журналист ва блогерлар шунингдек, "Бўстон" ҳамда "Носгар" маҳалласи ёшлар етакчилари томонидан амалга оширишган ишлар билан танишишди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб