Ногиронлик аравачаси берилди
2022-06-15 16:34:28 435
Риштон туманида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётир. Ана шундай эзгу ишлардан бири бугун Дашт-Пандигон маҳалласида ташкил этилди. Дашт-Пандигон МФЙ фахрийлар кучасида яшовчи 94 ëшли Тошматова Тожиниса онага ногиронлик араваси берилди. Онахон бир неча йиллар жамоа хўжалигида, далада меҳнат қилиб бугун набира-ю ва эваралари бағрида умргузаронлик қилмоқда. Лекин, бир неча йил давомида мустақил юришга қийналар эди.Бугун туман ИИБ бошлиғи, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимдари онахоннинг хонадонига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олишди. Дилдан суҳбат давомида мўътабар онахонга ногиронлик аравачаси топширилди. Энди мушкули осон бўлган онахон кексаларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун ўз миннатдорчилигини изҳор этди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси