Қўмита раисининг хотин-қизлар фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди
2022-06-08 15:18:35 394
Бугун Риштон тумани Маданият марказининг мажлислар залида Риштон ва Олтиариқ туманларидаги маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари билан Ўзбекистон Респубиликаси Бош вазири ўринбосари- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Маҳкамова Зулайҳо, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Абдуллаева Умида ва Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлановалар иштирокида истиқболдаги вазифа ва топшириқлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда қўмита раиси Зулайҳо Бахриддиновна томонидан ҳозирги кунда хотин-қизлар фаоллари иш бошлаганларига бир ой бўлгани ва шу бир ой ичида амалга ошрилган ишлар таҳлили юзасидан сўз юритиб, олдинда бажарилиши лозим бўлган масъулиятли вазифалар борлиги ҳамда бугунги кунда оилавий ажримлар сони ортиб бораётгани танқид қилинди.Зулайҳо Баҳриддиновна ўз сўзида давом этаркан, арзимас сабаблар туфайли ёш оилаларнинг ажралишларини олдини олиш мақсадида барча зарур чора-тадбирларни амалга оширишлари, бунда кенг жамоатчилик ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссиялари фаолиятини жонлантириш шунингдек, хозирда туманда ташкил этилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маскани” ва барча зарур чораларни кўриш юзасидан сўз юритди.
Шундан сўнг, Абдуллаева Умида томонидан бугунги кунда хотин-қизлар масаласида ички ишлар бўлимларида ходимлар фаолият олиб бораётгани, шу сабабли аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан сўз юритди.
Тадбирда сўз олган Комила Анваровна мутасаддилар томонидан билдирилган таклиф ва топшириқлар ижроси сўзсиз бажарилиши ва келгусида Фарғона тажрибаси асосида барча йўналишларда улкан натижаларга эришишларини билдирди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси