Маҳалла раислари сайлови якунига бағишланган брифинг ташкилланди

×

 2022-06-03 14:59:22    457

PDF юклаш
Чоп этиш


       Риштон  туманида 16-31 май кунлари ўтказилган маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари хусусида брифинг ташкил этилди. Унда туман сектор раҳбарлари, сайловда халқ ишончини қозонган раислар, ҳудудлардаги хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

       Йиғилишда Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б. Холиқов, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев ҳамда сектор раҳбарлари сўз олиб, маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини барвақт олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкиллаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича маҳалла жамоатчилиги зиммасига юклатилган асосий вазифалар ҳақида фикр юритдилар.

       Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси Маҳмуджон Мамажоновнинг ахборотида таъкидланишича, туманда сайлаш ҳуқуқига эга фуқаролар сони 118 минг 988 нафарни, сайланган вакиллар сони эса (умумий сайловчилар сонининг камида 12 фоизи) 15 минг 262 нафарни ташкил этган. Шундан 11 минг 522 нафар вакил (75,5 фоиз) сайловда қатнашиб, ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз беришди.

        Сайланган раисларнинг 57 нафари биринчи марта, 14 нафари қайта сайланган. Сайланган раисларнинг 2 нафари аёллар.

        Раисларнинг 70 нафари олий маълумотга эга. Сайланганлардан 13 нафари 30-40 ёш, 10 нафари 40-50 ёш, 31 нафари 50-60 ёш, ва 17 нафари 60 ёшдан  юқори бўлган фуқаролар ҳисобланади.

        Раисларнинг 27 нафари касби бўйича ўқитувчи, 5 нафари иқтисодчи, 7 нафари муҳандис, 4 нафари ҳуқуқшунос, 4 нафари агроном, 2 нафари қурувчи ва 22  нафари бошқа соҳа вакилларидир.

        Сайланган раисларнинг 8 нафари таълим, 14 нафари махалла тизимида, 17 нафари тадбиркорлик сохасида 1 нафари куролли кучларда, 15 нафари пенсияда ва 15 нафари бошка сохаларда ишлаб келишган.

        Брифинг якунида маҳалла раисларининг келгуси фаолиятида давомли муваффақиятлар тиланди.

 



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб