Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни китоб байрамига уланиб кетди
2022-06-01 17:45:18 421
Ўзбекистонда ҳар бир фарзанд меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.Ана шундай бахтиёр оилалардан бири Қошқайрон маҳалласида истиқомат қилаётган Саидовлар оиласидир. Бугунги байрамни ушбу хонадонда ўзгача руҳда қарши олишди. Аниқроғи, ҳақиқий китобхонлик байрами бўлди. - Соғлом ва маънавий етук авлод юрт келажаги. Бугун диёримиз тинч, осоийшта, барчанинг юз кўзида табассум, қалбида она ватанга муҳаббат туйғуси жўш урмоқда. Диёримизда мана шундай шодиёна ва тантанали кунлар кўпаяверсин, ҳалқимиз соғ-саломат, осмонимиз мусаффо бўлсин, дейди хонадон соҳибаси Ойша опа Саидова. Адабиёт сеҳрли уммонга ўхшайди, унинг мавжларида кўплаб адибу-шоирларимиз қалам тебратади. Уларнинг самарали меҳнатларининг маҳсули, бугунги ёшларимизнинг ақл идроки ва билим тафаккурида намоён бўлади, ушбу ажойиб кун адабиёт шайдолари бўлган хонадонда китоб байрамига уланиб кетди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси