РИШТОНЛИКЛАРГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛИБ, ЯНГИ “АГРО МАРКАЗ” ИШГА ТУШДИ
2022-06-01 05:54:37 382
Риштон туманидаги Бўстон маҳалласида жойлашган “Бўстон Барака Маркет” МЧЖ кўп тармоқли бўлиб, ёшлар маркази, озиқ-овқат ва хўжалик моллари дўкони, миллий таомлар ошхонаси, ва бошқа бир қатор фаолиятларини йўлга қўйган. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг Риштон тумани филиали ташаббуси билан «Бўстон Барака Маркет»нинг фаолият тури яна биттага кўпайиб, “Агро марказ” ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу “Агро марказ” томонидан тумандаги фермерлар, деҳқон хўжаликлари, кластерлар ва томорқа ер эгалари учун кенг кўламдаги агро хизматлар тақдим этилмоқда. Энг муҳими, ушбу марказ уларни узоғини яқин қилиш ва қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди. “Агро марказ”да арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, менерал ўғит шунингдек, агро техника воситаларини сотиш йўлга қўйилган. Марказда хизмат кўрсатувчи ходимлар эса махсус ўқув курсаларини тамомлашди. Бугун ушбу “Агро марказ”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишди. Тадбирга йиғилганлар марказ фаолияти ҳамда у ерда мижозлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.Лойиҳа қиймати 1,5 млрд. сўм бўлиб, 15 та иш ўрни яратилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси