ДХХ раиси кубоги туман ғолиби аниқланди

×

 2022-05-28 09:20:39    457

PDF юклаш
Чоп этиш


⚡️Ёшлар қудрати давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.
⚽️  Риштон туманида ўтказилган ДХХ раиси кубоги баҳсларида туманимизнинг барча маҳалла жамоалари иштирок этишди.Бугун мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтди.Финал  ўйинида олдинги босқичларда муваффақият қозонган  “Бустон” ва “Гулистон” маҳаллаларидаги ёшлардан иборат жамоалар тўп сурдилар.Муросасиз баҳсларда “Бустон” маҳалласининг ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва туман чемпиони сифатида мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
????Таъкидлаш лозимки, ДХХ кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 119 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб