Ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди
2022-05-24 19:00:56 385
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамиз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масаладир. Ушбу долзарб масала узлуксиз жараён бўлиб, у бир-бирига боғлиқ сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-мафкуравий, маданий-маърифий тадбирлар мажмуасидан иборат. Барчамизга айёнки, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси умумий тарбиянинг таркибий қисми бўлиб, ёшларда Ватанни фидокорона ҳимоя қилишга тайёрлик ва бунга қодирликни шакллантиришга йўналтирлган. Унинг маънавий-маърифий ва назарий асоси Ватанни ҳимоя қилиш тўғрисидаги замонавий тегишли илм-фан соҳаларининг хулосалари, халқимизнинг Ватан ва уни ҳимоя қилиш ҳақидаги тарихий ва замонавий амалий тажрибаси, илмий мероси ҳамда мазкур масала билан боғлиқ умуминсоний қадриятлар ва замонавий талаблар ҳисобланади. Жамиятда ватанпарвар ва фидойи инсонлар кўпайиши натижасида маънавий-маърифий ҳаётда ҳамда бошқа жабҳаларда туб ижобий ўзгаришлар юзага келади.Бугунги кунда туманимизда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бугун туманимиздаги 27-ИДУМда “Ветеран” байналминалчи жанчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида юртимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар олиб борилаётгани, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан биридир эканлиги таъкидланди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси