“Марказий Осиё ёшлар форуми” доирасида Тожикистонлик ёшлар Риштонга ташриф буюришди

×

 2022-05-23 16:19:23    311

PDF юклаш
Чоп этиш


Тожикистондан ташриф буюрган ёшларни Риштон туманида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди. Меҳмонлар дастлаб, устадбиркор Равшан Тожиддинов раҳбарлик қилаётган “Р+Корон” корхонасига қарашли кулолчилик музейида  бўлдилар. Тожикистондан ташриф буюрган делегация аъзоларига кулолчилик маҳсулотларининг яратилиш тарихи, босқичлари яқиндан таништирилди. “Тожикистон-Ўзбекистон” ёшлар форуми иштирокчилари шунингдек,  Навоий маҳалласида жойлашган  Кулолчилик маҳсулотлари саноат зонасида ҳам бўлдилар.Бу ерда меҳмонлар тадбиркор Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган “MM Porcelain” МЧЖ шаклида оилавий корхонаси қошидаги чинни маҳсулотларига безак бериш цехи ва Шокиржон Аҳмаджонов раҳбарлик қилаётган “Мингбоши Керамик” оилавий корхонасида ташкил этилган кулолчилик кооперациясига ҳам ташриф буюришди. Тожикистондан ташриф буюрган ёшлар бирдек замонавий касбларга қизиқишлари борлигини айтиб, Фарғона вилоятида ёшлар учун катта имкониятлар ва шароитлар яратилганлигини таъкидлашди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб