МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-05-20 15:59:42 424
Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Риштон туманидаги маҳаллаларда фуқаролар йиғини раислари сайловининг ўтишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда маҳаллий журналистлар, сайлов комиссияси аъзолари иштирок этишди. Матбуот анжумани очиқ мулоқот тарзда ташкил этилиб, унда Сайлов комиссияси раиси М. Мамажанов ва сайлов комиссияси раиси ўринбосари Х. Хожихоновлар туманимиздаги маҳаллаларда давом этаётган сайловлар хусусида маълумот беришди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар йиғини сайлови тўғрисидаги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига асосан, бу сайловлар ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи тамойиллари асосида ўтказилаётгани, фуқаролар раисликка номзодларнинг маърузаси, келгуси фаолияти дастури билан танишиб, яширин овоз бериш орқали ўз сайлов ҳуқуқларини амалга оширилаётгани қайд этилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси