МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

 2022-05-16 16:09:13    392

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда “Чинигарон маҳалласи фуқаролари мурожаат қилишмоқдаки, улар кўрсатган номзод негадир сайлов комиссияси томонидан қабул қилинмаётир...” номли мурожаат юзасидан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи туман комиссияси қуйидагиларни маълум қилади. Риштон туманида “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида Мазкур муҳим тадбирни очиқ ва ошкора ўтказиш мақсадида туманимизда Риштон тумани Кенгашининг қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун комиссия тузилди ва у ўз фаолиятини бошлади. Мазкур комиссия таркибига депутатлар,  давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилди. Сайловга кўмаклашувчи комиссия аъзолари маҳаллаларда бўлишиб, ушбу муҳим тадбирнинг аҳамияти, маҳалла институтини янада такомиллаштириш, оила ва жамият тақдирида унинг аҳамиятини ошириш юзасидан тушунчалар беришди.Шунингдек, комиссия аъзолари ўзи бириктирилган ҳудудда иш фаолият бошлади ва сайловни юқори савияда ўтказиш учун кенг кўламдаги ишларни олиб бормоқда. Чинигарон маҳалла Фуқаролар йиғинлари раислиги учун боша номзодлар қатори Шокиржон Қодировнинг номзоди ҳам тасдиқланган. Энди Шокиржон Қодиров 1 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиши мумкин. 


<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб