ИПАК ҚУРТИ БОҚИШ ҲАМ ОИЛАВИЙ МЕҲНАТ, ҲАМ ҚЎШИМЧА ДАРОМАД
2022-05-14 18:37:00 412
Шу кунларида қишлоқ аҳолисининг ҳаёти анчагина жонланиб қолди, десак муболаға бўлмайди. Томорқаларда, шу билан бирга, далаларимизда экин-текин ишлари қизғин паллага кирди. Бобо деҳқонларимиз ўз ерларидан самарали фойдаланиб, ундан мўл ҳосил олиш учун бор куч-ғайратларини ишга солмоқдалар.Айни кунларда қишлоқ аҳолисида ўз оиласини моддий манфаатдорлигини ошириш учун яна бир масъулиятли палла, яъни ипак қурти боқиш ва ундан мўл ҳосил олиб, оилавий даромадини ошириши мумкин.Халқимиз пиллачилик билан азалдан шуғулланиб келади. Бугун ҳам юртимизда ипак қурти боқиш ҳадисини пухта ўзлаштирган оилалар кўп. Улар оддий шароитда ҳам ҳар қути ипак қуртидан 65 килограмдан ошириб сифатли ҳосил етиштириш мумкинлигини исботлаганлар.Жаҳон ипак бозорида ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиб бораётганлиги ўз навбатида мамлакатимизда пилла етиштириш ҳажмини босқичма-босқич оширишни тақозо этмоқда. Пилла сифатини яхшилаш, боқилган ҳар бир қути қуртдан олинадиган пилла ҳосилини имконияти борича ошириш бир қатор агротехника ва ташкилий тадбирларга амал қилишни талаб этади. Жонланиб чиққан қуртларни тарқатиш ва қурт боқувчиларга ўз вақтида вақтида етказиб бериш, уни ўз вақтида парваришлаш пиллачиликнинг энг масъулиятли жараёнларидан ҳисобланади. Пиллачиликдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, айниқса, қишлоқ аҳолисининг жуда кўп қисми ҳозирги кунда ишсизлигини инобатга олсак, ипак қурти боқиш айни кунларда қўшимча даромад олишнинг энг қулай манбаи бўлади десак, асло муболаға бўлмайди.Пиллачилик оилавий меҳнатни талаб этади. Ипак қурти чилги ҳосил, уни боққан одамнинг хазинасига барака қўшилади. Ипак қуртининг ҳаёти том маънода ибрат ҳам. Ипак қурти ўзининг ҳаётини гаровга қўйиб пилла ўрайди ва охир оқибат ҳарир капалакка айланади. Бунда Яратганнинг инояти кўп, ўзгача бир маъно бор. Ҳозир ҳеч кимга осон эмас, меҳнат кўнгилни ёритади, кайфиятни кўтаради. Бугунги кунда туманимизда ипак қурти парвариши жадаллик билан давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси