ВАЗИРНИНГ ТАШРИФИ
2022-05-12 17:51:24 534
Жорий йилнинг 12 май куни Риштон тумани “Дорул-Омон” МФЙ, Б. Рошидоний кўчаси, 78-уй манзилида жайлашган “I HOUSE” юқори технологиялар мактаби (ўқув маркази)га Ўзбeкистон Рeспубликаси ахборот тeхнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ташриф буюрди. АКТ вазирлиги, IT PARK вакиллари томонидан ушбу ўқув муассасасида яратилган шароитлар, ўқув дастурлари ва келгуси режалар ҳақида фикр алмашинилди. Ҳозирги кунда “I HOUSE” юқори технологиялар мактаби томонидан компьютер саводхонлиги, дастурлаш, график дизайнерлик, 3D моделлаш, йўналишларида ўқув курслари ташкил этилган. Бундан ташқари халқаро хизмат кўрсатиш экспортини йўлга қўйиш юзасидан ҳам ўзаро самарали мулоқот бўлиб ўтди. “I HOUSE” томонидан ушбу йўналишда ҳам фаолият олиб бориш учун амалий режалар ишлаб чиқилган.АКТ вазири Ш.Шерматов келгусида ҳам вазирлик томонидан ўқув муассасасининг фаолияти қўллаб-қуватланишини билдирди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси