Фуқаролардан тушган такрорий ва ижобий ҳал этилмаган мурожаатлар қайта ўрганилмоқда
2022-05-11 18:12:59 418
Риштон туманида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да фуқаролар мурожаатларининг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайёр қабуллар давомида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Ишонч телефонлари, виртуал қабулхоналар орқали тушган мурожаатлар ҳам доимий назоратга олинган.Мурожаатларнинг мунтазам таҳлил қилиб борилиши орқали фаолиятини самарали йўлга қўймаган бўлимлар, корхона ва ташкилотларга амалий ёрдамлар кўрсатиш билан бирга огоҳлантиришлар ҳамда интизомий чоралар ҳам берилмоқда.Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тушган мурожаатлар туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан таҳлил қилинди. Туманимиз маҳаллаларида яшовчи ўнга яқин фуқаролар томонидан бир турдаги мурожаатлар ижобий ҳал этилмагани боис бир неча бор такроран яна қайта йўлланган.Мурожаатлар туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида жойига бориб ўрганилди. Шу кунга қадар 7 та мурожаат жойида ҳал этилди. Туманимизда фуқароларидан такрорий ва ижобий ҳал этилмаган мурожаатларни қайта ўрганишлар давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси