ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ БИЛДИРИШИ
2022-05-07 13:59:09 452
Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ижтимоий тармоқларда эълон қилинган «Тумандаги Қайрағоч МФЙ да бир гуруҳ фуқаролар ва шифокорлар қишлоқдаги ҚВП қурилишидан норози» номли мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қайрағоч МФЙ ҳудудида жойлашган ОШП биноси замон талабларига жавоб бермаганлиги сабабли «KAIZEN ART» МЧЖ томонидан 1 млрд. 700 млн. сўмлик қурилиш ва реконструкция ишлари режалаштирилиб, амалга оширилган. Лойиҳага ОШП биносини электр тармоқлари тизими киритилмаганлиги сабабли бино фойдаланишга туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан қабул қилинмаган. Бу масала юзасидан туман хокимлиги ва туман электр тармоқлари раҳбарияти хабардор. Туман ҳокимлиги томонидан ОШПгача бўлган масофага электр тармоғи тортиш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда ОШП ходимларига етарли шарт-шароит яратиш ҳамда улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида тиббиёт ходимларини янги бинога мажбур бўлган ҳолда кўчириш режалаштирилган. Кўчиш бўйича Қайрағоч ОШП мудири ёки ходимларига ҳеч қандай босим бўлмаган, тиббиёт бирлашмаси раҳбариятига бинони яроқсиз ҳолатда қабул қилиш бўйича ҳеч қандай манфаатдорлик йўқлигини ҳамда бинони лойиха-сметасини тайёрлашда, қурувчи ушбу бинони қабул қилишда ўтказилган тендерда ва қурилиш кетаётган вақтда аралашиш ваколати йўқлигини маълум қиламиз.
Риштон туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси