Риштон туманида "Хотира муқаддас-инсон азиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

×

 2022-05-07 06:27:21    361

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотира ва қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. Инсон бор экан, хотира муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.Хотира – бу эслаб қолиш, эсда сақлаш, кейинчалик ёдга олишдир.Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик, хотиржамлик тараққиёт гаровидир. Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. 9-майни Хотира ва қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди. Бугун туман ҳокимлиги, туман маънавият ва маърифат бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими билан ҳамкорликда 21- сонли мусиқа ва санъат мактабида "Инсон азиз  - хотира муқаддас" шиори остида маънавий - маърифий тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда тумандаги 20- умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган шеър ва қўшиқ, саҳна кўринишлари билан қатнашди.Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган куй - қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хуш-кайфият бағишлади.Туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сўз олиб, қатнашчиларга ўз миннатдорликларини билдириб,  инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик, барҳаёт. Айниқса, ўтганларнинг хайрли ишларини ёдга олмоқ, қадрламоқ биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади. Хотира бўлмас экан, қадрлаш ҳам йўқ. Ушбу тушунчалар мустақиллик даври авлоди учун ўзига хос маънавий қадриятга айланди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, буюк ғалабани буюк жасоратли инсонлар таъминлаган ва биз, миннатдор авлодлар бу фидойи юртдошларимизни доимо улуғлаймиз, уларнинг беқиёс матонати ва хотираси олдида ҳурмат билан бош эгамиз.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб